2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
МАЛИКОБОД “ОБОД ҚИШЛОҚ”ҚА АЙЛАНДИ

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ишга тушаётган муҳташам бинолар, намунавий турар жойлар, аҳолига замонавий қулайликлардан тўлиқ баҳраманд бўлиши учун имконият яратаяпти. Айниқса, қисқа муддатда обод бўлаётган қишлоқларимизнинг кундан-кунга чирой очиб, кўркам манзилга айланиб бораётгани кўзни қувонтиради.

Навоий вилоятида ҳам “Обод қишлоқ” Дастурининг биринчи босқичида  5 та қишлоқларда  мисли кўрилмаган  қурилиш ишлари амалга оширилди.  Бугун бу қишлоқларда  байрам,  у эрдаги  кўркам замонавий янги  биноларнинг бунёд этилиб,  фойдаланишга топширилаётгани чинакам шодиёнага айланиб кетган.   Жумладан,  Қизилтепа туманидаги  “Маликобод” қишлоғи  ҳам “Обод қишлоқ” Дастурга кўра обод манзиллардан бирига айланди.  Бу масканда қисқа муддатда амалга оширилган қурилиш ишлари  ҳозирда  халқимизнинг бунёдкорлик тимсолига айланиб улгурди.   

 Бугун янги  умумтаълим мактаби,  мактабгача таълим муассасаси,  маҳалла гузари биноси,  сунъий қопламали мини стадион,  савдо мажмуалари бинолари қуриб битказилиб, қишлоқ кўркига кўрк қўшмоқда.  Чунингдек,  дастур доирасида қишлоқда  5 км.  умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари таъмирланди,   замонавий янги автобус бекатлари қурилди,  10 км 600 метр газ қувури,  7 км электр  тармоғи мукаммал таъмирланди.  Эътирофлиси,   3 минг 124 нафар қишлоқ аҳолисининг энг олий орзуси амалга ошиб,  маҳаллага тоза ичимлик суви тармоғи тортилди.  Хулоса ўрнида айтганда,  қисқа муддатда амалга оширилган эзгу амаллар натижасида чекка бир қишлоқ энг сўлим,  кўркам,  обод манзилга айланди.  Албатта,  бундай бунёдкорлик намуналари қишлоқ аҳлига байрамона  кайфият улашиб,  уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда. Зеро истиқлолнинг бу каби  тенгсиз бунёдкорлик қудрати инсон манфаатларига,  юртдошларимизнинг фаровон турмушига,  порлоқ келажагига хизмат қилиши аниқ. 

Чуҳрат Нормуродов, 

“Туркистон-пресс”

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар