2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Қулай, замонавий, осон» — Олмазор туманида янги Давлат хизматлари маркази очилди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фуқаролар учун қулай хизмат кўрсатиш, шунингдек, уларга енгиллик яратиш мақсадида Олмазор туманида навбатдаги Давлат хизматлари марказини ишга туширди.

Ушбу марказ очилишида Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев, Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов бевосита иштирок этиб, марказ фаолиятига старт берувчи рамзий тугмани босиб беришди.

Марказ нозик дид билан ёндашилган дизайнга, ички интерьерга эга бўлиб, ҳар бир детал алоҳида эътибор билан безатилган ва ёш мижозлардан тортиб кекса фуқароларгача бирдек қулайлик яратилган.

 

- Бир вақтнинг ўзида мурожаатчиларга 150дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиш имкони яратилган ушбу марказ биносида электрон навбат, инфокиоск, кенг кутиш майдони, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, мустақил равишда электрон хизматлардан фойдаланиш учун алоҳида бурчаклар мавжуд, - дейди Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуллаев. - Бино давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган. Давлат хизматлари агентлиги хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва фуқаролар учун имкон қадар соддалаштириш устида доимий равишда изланиб, бу борадаги ишларини давом эттирмоқда.

 

Марказда электрон навбат тизими билан интеграция қилинган махсус платформа мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида хизмат олувчилар хизмат кўрсатиш жараёни ва хизмат кўрсатган ходимни баҳолаши мумкин бўлади.

Бу ДХА учун фуқаролар билан қайта алоқанинг муҳим усулларидан бири бўлса, фуқаролар учун эса хизмат кўрсатиш сифатини ошириш жараёнига ўз ҳиссасини қўшишга эга бўлиш имконидир.

Ташриф буюрувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат хизматларидан фойдаланиш учун синов тариқасида NFC махсус қурилмаси ишга туширилди. Унинг ёрдамида ID карталардаги фуқаронинг шахсий маълумотлари аниқланади ва давлат хизматларини кўрсатиш ахборот тизимида ариза қаторлари автомат тарзда тўлдириш амалга оширилади.

Бир жойнинг ўзида турли масалалар ечимини топишга кўмаклашиш, фуқароларнинг идорама-идора оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида бинода Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, «Mадад» ННТ, нотариус хонаси жойлашган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар