2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили
Учқудуқ туманида ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш муҳим вазифалардан.
Туманда “Ёшлар дафтари” шакллантирилган бўлиб, ушбу дафтарга 612 нафар 30 ёшгача бўлган учқудуқлик йигит-қиз киритилган. Уларнинг 514 нафари ишсиз, 98 нафари ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ёшлар.
– Навоий вилояти Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи Исломбек Саидов ва “Микрокредитбанк” Навоий вилоят филиали бошқарувчиси Ҳусен Амонов, Учқудуқ туман ҳокими биринчи ўринбосари Фаррух Бафоев тумандаги "Аёллар" ва "Ёшлар дафтари"да бӯлган 19 та оилага 105 бош чорва моллари, 9 нафар тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизга тикув машинасини етказиб берди, – дейди туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Райҳон Қодирова. – Амалга оширилган ишлар натижасида шу куннинг ўзида “Алтинтау” ОФЙ, “Мингбулоқ” ОФЙ ҳамда “Кокпатас” МФЙ даги 21 нафар “Ёшлар дафтари” ҳамда 14 нафар “Аёллар дафтари”га тушган фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Учқудуқ туманида ёшлар ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш натижасида уларнинг бандлиги таъминланмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |