Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исломов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Минтақавий тартибда ташкил этилган сайёр қабуллар Мирзачўл туманидан бошланди. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимов Мирзачўл, Дўстлик ва Арнасой туманларидан 60 нафар фуқаро қабул қилинди.
Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича 44 та, фуқаролик ишларига оид 11 та, маъмурий ишлар бўйича 2 та, иқтисодий ишларга доир 3 та мурожаат бўлди. Шундан 57 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 3 та фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.
Жами мурожаатларнинг 36 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 21 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 3 та мурожаат бўйича ариза Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
Қабул давомида сайёр суд мажлислари ўтказилиб, 8 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. 10 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида кўрилиб, аризалар қаноатлантирилди.
Шунингдек, тарафлар ярашганлиги сабабли 2 та алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари бекор қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди томонидан тарафлар ярашганлиги ва даъвогар даъвосидан воз кечганлиги сабабли меросдан улушини ундириш ҳақидаги фуқаролик иши юритишдан тугатилди.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 15 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.
Шу таркибдаги ишчи гуруҳ томонидан сайёр қабуллар Пахтакор ва Зафаробод туманлари аҳолиси учун Пахтакор шаҳарчасида, Бахмал ва Ғаллаорол туманлари аҳолиси учун Ўсмат шаҳарчасида, Жиззах шаҳри, Фориш ва Шароф Рашидов туманлари аҳолиси учун Жиззах шаҳрида ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этаётир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |