2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Яккасарой туманида долзарб вазифалар муҳокама этилди

2018 йил 7 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда пойтахт ҳудудлари, шу жумладан Яккасарой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид долзарб  масалалар барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари диққат марказида турган вазифалардан бири ҳисобланади.   Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

 Шу нуқтаи назардан қўшма мажлисда масъул вазирлик ва идоралар ҳамда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ҳокимликлари раҳбарларининг Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотлари эшитилди. Шунингдек туманда соғлом овқатланишни ташкил қилиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Яккасарой тумани пойтахтимизнинг майдони бўйича энг кичик маъмурий ҳудуди ҳисобланиб, Тошкент шаҳрининг марказий қисмида жойлашган.  Туманда бугунги кунга келиб, умумий қиймати 391 млн. 403,2 минг доллар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 147 млн. 600 минг доллар бўлган 66 та лойиҳа рўйхати шакллантирилди. Шундан 2018 йилда жами 79,6 млн. долларлик 25 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, саноат йўналишига 3,1 млн. АҚШ доллари, хизмат кўрсатиш ва турар жой йўналишига 76,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилади. Бунинг самарасида 1 448 та янги иш ўрни яратиш назарда тутилган.

 2018 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар замонавий меҳмонхона, бизнес-марказ, муз саройи, автотураргоҳ  ва кўп қаватли уй-жой қурилишига йўналтирилмоқда.

Таъкидланганидек, Яккасарой туманида   жами 6512 та якка тартибдаги уй ва 500 та кўп қаватли уйда 21233 та хонадон мавжуд.  Туманда  “Обод маҳалла” дастури ижросини таъминлаш ва уйма-уй юриш жараёнида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, унда ечимини кутаётган муаммолар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.  

Мажлисда Яккасарой туманидаги Шоҳжаҳон, Белариқ, Тўқимачи ва бошқа қатор маҳаллалар худудида жойлашган, ўтган асрнинг  ўрталарида қурилган, бугунги кунда яшаш шароитлари эскириб, антисанитария ҳолатига келиб қолган кўплаб уй-жойлар бузилиши билан боғлиқ муаммолар алоҳида кўриб чиқилди. Меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган уй-жойлар ўрнига хусусий инвесторларни жалб этган ҳолда замонавий турар жой комплекслари, меҳмонхона, бизнес марказлари қуришга оид таклифлар киритилди. Бунда муаммони асосан тижорат банклари кредитлари, хорижий инвесторлар маблағлари жалб этиш ҳисобига ҳал қилишга эътибор қаратилди.

Қўшма мажлисда халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутатлари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан назорат олиб бориш, кўтарилган масалаларни депутатлик сўрови, туман Кенгаши комиссияларида кўриб чиқиш орқали ҳал қилишга кўмаклашиш зарурлиги уқтирилди.

Шунингдек, мажлисда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар тартибли ўтказилишини депутатлар ва кенг жамоатчилик томонидан назорат қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Мажлисда муҳокама қилинган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг қўшма қарори қабул қилиниб, унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини парламент, депутатлар ва жамоатчилик томонидан назорат қилиш чоралари назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
Ахборот хизмати

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар