2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сирдарёдаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида кўтарилган мурожаатлар ўз ечимини топди

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ва Президентмиз раҳбарлигида ўтказилган Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ўтказилган видеоселекторда юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат дастури ва Юртбошимизнинг видеоселектор йиғилишидаги топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов, республика Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари Шерзод Усмонов, “Ўзагро экспорт банк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси Наврўзжон Алимов, мутасадди ташкилот, муассаса ва идораларнинг раҳбарлари, фаол ёшлар, оммавий ахборот восталарининг вакиллари иштирок этди.  

Сирдарё вилоятида ҳам “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида йигит-қизларнинг  олдида  турган  муаммо ва камчиликлар, уларга ечим топиш, ёшлар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга  оширилмоқда.

Учрашувда асосий эътибор ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратилди.

Тадбирда кўплаб ёшлар учрашувга келган раҳбарларга очиқ-ойдин ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаат қилди. Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, иш билан таъминлаш, қишлоқларда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш бўйича қилган мурожаат, таклиф ва  талаблари шу ернинг ўзида  мутасадди раҳбарлар иштирокида ўрганилиб, масалаларга ижобий ечим топилди.

Ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларига йўналтириш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгилаб олинди.  

– Бугунги учрашувга келиб хато қилмаганимни тўла англаб етдим, – дейди Ширин шаҳрида яшовчи Шоҳрух Анорқулов. – Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишим учун кредит ололмай қийналаётгандим. Бу масалада менга раҳбарлар, хусусан, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов ёрдам қўлини чўзди. Ҳоким ўринбосарининг топшириғи билан “Халқ банки” вилоят филиали менга зарур имтиёзли кредит маблағи ажратадиган бўлди. Кредит маблағи ҳал бўлиши билан тадбиркорлик фаолиятимни бошлайман.  

Тадбирда ёшлар мурожаатларининг асосий қисми шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди.

Ижросини таъминлаш учун вақт ва маблағ талаб қилинадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар