
Бухоро туманидаги Хонобод МФЙ 25-сонли умумтаълим мактаби биносида «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»ларига киритилган фуқаролар билан вилоятдаги ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаро Ш.Зиёдуллаевга мототрактор ва унинг барча анжомлари кредит асосида олиб берилди.
– Раҳбарларга қилган мурожаатим зое кетмади, – дейди Ш.Зиёдуллаев. – Баҳор ойида томорқада иш қизғин бўлади. Бунга асосан мототрактордан фойдаланамиз. Кредитга олган мототрактор билан ўзимни ва қишлоқдошларимни томорқасида ишлаб оиламга даромад олиб келаман.
Қабулда Хонобод МФЙ, Хонобод қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони фуқаро Р.Хайруллаевга туман прокурори ташаббуси билан ногиронлик аравачаси берилди.
Ҳудуддаги «Аёллар дафтарида» рўйхатда турувчи 11 нафар аёлга кредит асосида ҳамда бир нафарига ҳомийлар томонидан тикув машинаси берилди.
«Ёшлар дафтари» бўйича ёшларга кредит бериш масаласида тавсиялар берилди. Уларга кредит ҳужжатларини расмийлаштириши учун АТ «Халқ банки»нинг Гала-осиё филиалига йўлланма тақдим қилинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |