2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ифтихор маҳалласи янада обод бўлади

Президент ташрифидан сўнг

Президентимиз жорий йил 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи чоғида Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалласида ҳам бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-маданий муҳитини яхшилаш бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тоҳир Арипов бошчилигида тезкор штаб ташкил этилди. Айни пайтда маҳалладаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, намунали ҳудудга айлантириш юзасидан амалий саъй-ҳаракатлар бошланган. Масъуллар дастлаб маҳалла ҳудудини пиёда айланди. Ҳар бир кўча, кўп қаватли уй, боғча, мактаб, дала ҳовли ва сув ҳавзаси атрофлари кўздан кечирди. Ушбу жойларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари назоратга олинди.

Жумладан, ўтган бир ҳафта давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудуддаги минг метр масофадаги ички ариқлар тозаланиб, кўчалар текисланди ва 63 та эски типдаги автотураргоҳларнинг ўрнига янгисини қуриш режаси тасдиқланди. Маҳалладаги мавжуд 400 тага яқин дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Кўп қаватли уйлардаги камчиликлар бартараф этилди, кўчаларга тунги чироқлар ўрнатилди. Маҳалла аҳолисининг мурожаатлари тингланди. Ўндан ортиқ мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Маҳалладаги ижтимоий-маданий муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар