Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Оролбўйида байрам сайллари

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Оролбўйида ҳам яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда кенг турда нишонланмоқда.

Нукус шаҳрининг И.Савицкий номли Қорақалпоқ давлат санъат музейи ва Ёшлар маркази ёнидаги байрамона безатилган майдонларда «Наврўзинг – янги кунинг, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистон!» шиори остида театрлаштирилган адабий-мусиқий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Қадим тарихга эга Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду ҳуррамлик олиб кириши билан ҳам миллий байрамдир. Баҳорнинг кириб келиши билан миришкор деҳқонларимиз, фермерларимиз катта умид билан ерга уруғ қадамоқда.

Азалдан маълумки, миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат байрами ҳисобланади.

Концерт дастури Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон бўлими раққосалари ижросидаги «Хуш келдинг, Наврўз!» композицияси билан бошланди.

Фольклор жамоалари ижросидаги миллий куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.

Келажагимиз эгалари бўлган болалар, мамлакатимизни дунёга танитаётган спортчиларнинг чиқишлари байрам иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Юртимизда турли миллат ва элат вакиллари биродарликда, тинчлик-тотувликда яшаб келмоқда. Уларнинг ўз она тилида билим олиши, миллий қадриятлари ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилган. Президентимизнинг ташаббуси билан ҳар йили 30 июль – мамлакатимизда “Халқлар дўстлиги куни” деб нишонланадиган бўлди. Турли миллат вакиллари ижросидаги куй-қўшиқларни йиғилганлар катта қизиқиш билан томоша қилди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг “Ҳурлиман”, Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг “Тўмарис”, шунингдек Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талабаларининг ёшларга яратилган шарт-шароитлар, Мўйноқ туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочиларнинг байрамга бағишланган концерт дастури юқори кайфият бағишлади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.

Яшариш ва янгиланиш айёми Наврўзга бағишланган халқ сайллари Оролбўйининг барча туманларида давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар