2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

Фарғона вилояти Бағдод туманида “Аёллар дафтари”га 2 минг 527 нафар хотин-қиз киритилган.

Айни кунларда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Наврўз байрами арафасида боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминлангани сабабли рўйхатга олинган 30 нафар фуқарога тикув машиналари, яна 10 нафарига икки бошдан қўй берилди.

“Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Маҳбубахон Йўлдашева бичиш-тикишнинг ҳадисини олган, аммо шу кунгача рўзғоридан орттириб тикув машинасини харид қила олмаётган эди. Унга субсидия маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машинаси топширилди.

– Байрамда яхши совға бўлди, – дейди қувонч билан М.Йўлдашева. – Анчадан бери оиламизга қўшимча даромад келтиришни мақсад қилиб юргандим. Мана, бугун бу ниятим амалга ошди. Энди янги тикув машинасидан самарали фойдаланиб, рўзғоримни бутлайман.

Март ойининг ўзида туманда 49 нафар аёлга замонавий тикув машинаси ва 21 нафар аёлга икки бошдан қўй берилди, 56 хотин-қизнинг эса бандлиги таъминланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар