Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Адлия вазири тадбиркорлар муаммоларини тинглади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани тадбиркорлари билан учрашди.

Тадбирда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этди.  

Адлия вазири Р.Давлетов “Асакабанк“ раҳбари ва бошқа масъуллар билан бирга 50 нафарга яқин мурожаатчиларнинг тадбиркорлик бўйича, кредитлар ажратилишида учрайдиган  муаммолари ўрганилди. Ҳар бир йўналишлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.  

Шу жойнинг ўзида Давлат хизматлари маркази ходимлари 20 га яқин сайёр давлат хизматларини кўрсатди. 2 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берган бўлса, ичимлик суви ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича ҳам сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.  

– Биз бундай сайёр хизматлар давомида аҳоли ўртасида марказларга келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олишни ҳам тарғиб қиляпмиз, – дейди Юқори Чирчиқ туман Давлат хизматлари маркази директори Бахтиёр Абдуқодиров. – Мазкур портал орқали мурожаат қилган шахсларга марказга шахсан бориб тўланадиган тўловга нисбатан камроқ тўлаш имконияти бор. Яъни уларга имтиёз бериш орқали қулайликлар яратилганлиги тушунтирилди. Бундай қулайликлардан самарали фойдаланиш эса фуқароларимизнинг вақти ҳам, маблағи ҳам тежалишига ёрдам беради. Қолаверса, Давлат хизматлари марказларидаги узундан узоқ навбат кутишларнинг олди олинади.  

Ҳозир тумандаги 47 та маҳалла фуқаролари йиғинларига сайёр тартибда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар