Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Олий суд раиси уч кунда 711 нафар хоразмлик мурожаатчини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козим Комилов уч кун давомида Хоразм вилоятининг Шовот, Ҳазорасп, Хонқа туманлари, Урганч ва Хива шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказди.

Мурожаатлари тингланган 711 нафар фуқаронинг 239 таси жиноят ишлари бўйича, 318 таси фуқаролик ишлари бўйича, 118 таси маъмурий ишлар бўйича, 36 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид масалалар бўлди. Уларнинг 399 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 312 та мурожаат жойида ҳал этилди.

– Шу кунларда иқтисодий судлар томонидан хусусий тадбиркорлик, шу жумладан, кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 4 миллиард 827 миллион 66 минг сўмлик жами 28 та даъво ариза кўриб чиқилди, – дейди Хоразм вилоят судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўйича бош консультанти Бунёдбек Хусинов. – Тадбиркорларнинг 3 миллиард 147 миллион 550 минг сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилган.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг шу даврига қадар Хоразм вилоятда 8 нафар шахс суд залида қамоқдан, 193 нафар шахс тайинланган жазонинг қолган қисмини ўташдан озод этилган. Шунингдек, вилояти кесимида дастлабки тергов органи томонидан 12 шахсга оид 6 та жиноят иши юзасидан ортиқча қўйилган айблов чиқарилган бўлса, кўрилган жиноят ишлари бўйича жами 5 нафар шахс, шу жумладан, 2 нафар ички ишлар ходимлари оқланган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар