
Фарғона вилоят суди, вилоят маъмурий суди раислари ва раис ўринбосарлари иштирокида Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда фуқаролар билан онлайн қабул ўтказилди.
Унда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар иштирок этди.
Мурожаатларнинг аксариятини ундирилаётган алимент миқдоридан норозилик, кўрилаётган маъмурий ишни назоратга олиш, юқори турувчи судларга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириш ташкил этди. Қабул давомида бир нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди, 18 нафар фуқароларга бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
– Суд идорасига ёки судьяга арз билан келган фуқаролар ҳеч қачон норози бўлиб кетмасликлари керак, – дейди вилоят суди раиси Шуҳратжон Камолов. – Уларни қийнаётган масалани диққат ва эътибор билан эшитиб, муаммога ечим излаш керак. Шу боис ҳам жойларда қабуллар ташкил қиляпмиз, “Аёллар дафтари”дагиларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришни йўлга қўйдик. Зеро, суд бу адолат қўрғонидир.
Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан судлар томонидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |