2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Инсон қадри – эзгу қадрият

Наманган вилоятида кам таъминланган ва ногиронлиги бор хотин-қизлардан бир гуруҳига бепул ва имтиёзли кредит асосидаги арзон уй-жойларнинг калитлари топширилди.

Шу муносабат билан Тўрақўрғон туманида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги, хусусан, кам таъминланган ва жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Айниқса, кейинги йилларда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор кишиларни имтиёзли равишда уй-жой билан таъминлаш, жисмоний, ақлий имкониятига яраша меҳнат билан банд бўлиши учун шароитлар яратиш борасида ҳеч қайси бир давлатда бўлмаган ишлар амалга оширилмоқда, – дейди меҳнат фахрийси Д.Дадажонова. – Мен ҳам бир вақтлар юқори лавозимларда ишлаганман. Ўша пайтларда ўзимиз хоҳласак, муҳтожларга ёрдам беришни ўйласак ҳам шундай ишларни қила олмас эдик, сиёсий жиҳатдан ҳам, иқтисодий жиҳатдан ҳам бундай тадбирларнинг иложи йўқ эди. Демак, бу мустақиллик берган имкониятлар самарасидир. Қани энди, ўша пайтлардаги куч-ғайратим ҳозир ҳам бўлса-ю, мана энди ишласам...

Тадбирда вилоят ишчи гуруҳларининг ўрганишлари, халқ қабулхоналари ва маҳаллий ҳокимликларга тушган мурожаатлар асосида махсус ишчи комиссияси томонидан шакллантирилган рўйхатга мувофиқ, 90 нафар кам таъминланган ва ногиронлиги бор хотин-қизларга мавжуд ички имкониятлардан фойдаланиб барпо қилинган уй-жойларнинг калитлари топширилди.

– Бу биз учун бир умрлик совға бўлди, – дейди Мингбулоқ туманида истиқомат қилувчи уй бекаси Ф.Шерматова. – Шундай меҳр-оқибат, ғамхўрликлар учун Президентимиз, халқимиз, вилоятимиз раҳбарларидан миннатдорман.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

А.Сатторов, Ҳ.Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар