Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилади

Андижон вилояти Марҳамат туманида Президентимизнинг “Ўзбекистон ёшлари форуми”даги нутқи ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар – ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгашлари мутасадди ташкилотлар, банклари ҳамда уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди. Унда туманда ёшларга оид давлат сиёсатини юритиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёшларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш хусусида сўз юритилди.

– “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга барча даражадаги раҳбарлар зиммасига улкан масъулият юклайди, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари Муҳторжон Қурбонов. – Туманда бу борадаги ишларни аниқ ва тизимли олиб бориш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, улар режа асосида изчил амалга оширилади.

Тадбирда “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш, айниқса, уларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди, мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилиш давомида уюшмаган ёшлардан келиб тушган 74 та мурожаатни ўз вақтида, жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ижобий ҳал этилишини таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шунингдек, ишсиз ёшларга деҳқончилик қилиш учун экин майдонларидан ер ажратиш, касб-ҳунарга ўргатиш, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар бериш бўйича олиб борилаётган ишлар доимий мониторинг қилиб борилиши алоҳида таъкидланди.

Иштирокчилар томонидан мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, аниқ натижаларга эришиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Ёшларнинг таклиф ва мурожаатларидан келиб чиқиб, йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар