2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхонаси: аҳоли муаммолари доимий назоратда

Бухоро вилояти Олот тумани Халқ қабулхонасига 2020 йилда 1 минг 870 та мурожаат келиб тушган.

Уларнинг 1 минг 648 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 220 таси юқори ташкилотларга ижро учун юборилган.  

– Натижалар бўйича таҳлил қилинганда жами бўлиб 1603 та мурожаат қаноатлантирилган, – дейди Олот тумани Халқ қабулхонаси мудири Саъдулла Ўринов. – Мурожаатларнинг 723 таси ижобий ечим топди. Ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинганлар 810 тани ташкил этади. Ҳал этилиши қўшимча ҳужжат, муддат ва ўрганиш талаб қилган мурожаатлар 70 та бўлиб, тушунтириш берилган мурожаатлар 135 та, кўриб чиқилаётган мурожаатлар 124 тадир.

Мурожаатларни таснифи бўйича таҳлил қилганда кўпгина қисми иш билан таъминлаш, моддий ёрдам олиш, газ, электр, сув масалалари, уй-жойларини таъмирлаш, уй-жой, ер билан таъминлаш, кредит олиш, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, пенсия ва нафақа тайинлаш, алимент тўловлари ва бошқа масалаларни ташкил қилади.

– Эски Олот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мактабгача таълим муассасаси йўқлиги ва собиқ мактабгача таълим муассасасини таъмирлаб ишга туширишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилгандим, – дейди фуқаро Раҳматилла Атоқов. – Муассаса 1989 йилда қурилган бўлиб, 150 ўринга мўлжалланган. Мурожаатим назоратга олинди. Фойдаланилмай келинаётган мактабгача таълим ташкилоти биносини мукаммал таъмирлаш учун 2020 йил Инвестиция Давлат дастурига киритилиб, 2,8 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бино замонавий реконструкция қилиниб, тўлиқ таъмирланди.  

Тумандаги Ғанчи Чандир маҳалла фуқаролар йиғинида 725 та хонадон мавжуд. 3 минг 480 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуддаги “Қоракўл-Янгибозор-Хўжадавлат темир йўл бекати” автомобиль йўлида жойлашган кўприк ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолганди. Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан ушбу кўприкни таъмирлаб беришларини сўраб туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилинган. Мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилиб 2020 йилда кўприк Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тўлиқ таъмирланди. Янги кўприкнинг узунлиги 23 метр, эни 10 метр бўлиб, қуриш ишлари учун 550 миллион сўм маблағ сарфланган.

Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2020 йилда 28,4 километр электр тармоқлари линиялари ҳамда 5 дона трансформаторлар янгиланган. 14 дона трансформатор пунктларида таръмирлаш ишлари олиб борилган. Туман секторлар раҳбарларининг ҳудудларда ёшлар билан учрашувлар графигига асосан 2020 йилда 64 та учрашувлар ташкил қилинган. Ўтказилган учрашувлар давомида 264 та масалада мурожаатлар келиб тушган. Шундан жойида ҳал қилинган масалалар сони 188 тани, кўриб чиқилиши назоратга олинган масалалар сони 31 тани ва тушунтириш берилган масалалар сони 45 тани ташкил қилади.

Туман Халқ қабулхонаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 135 та ижтимоий ва бошқа объектларда ўрганишлар ўтказилган. Жами ўрганилган ижтимоий ва бошқа объектлардан 127 тасида 429 та муаммоли ҳолатлар аниқланган. Аниқланган муаммоларнинг аксарияти бинолардаги иссиқлик тизимидаги қозонлар таъмирталаблиги, иссиқлик тизими қозонлари кўрикдан ўтказилмаганлиги, биноларнинг эшик ва дераза ромлари талабга жавоб бермаслиги, ёнғин хафвсизлиги қалқонида бирламчи ўт ўчириш воситалари етарли даражада эмаслиги каби муаммолар ҳисобланади. Ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган 429 та муаммоли масалалардан бугунги кунгача 192 таси масъуллар томонидан бартараф қилинди.  

Тумандаги 1-сектор ҳудуди Қиртай маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 19-сон мактаб биносидаги иссиқлик тизими қозонлари таъмирталаб ҳолга келганлиги аниқланган эди. Ушбу мактабда иссиқлик тизимини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 50 миллион сўм маблағ ажратилиб, таъмирталаб қозонлар алмаштирилган ва иссиқлик тизими таъмирлаб берилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар