2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Халқ давлат идораларига эмас давлат идоралари халққа хизмат қилиш керак»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасидан сўнг мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ҳамда устувор вазифалари белгилаб берилди.

Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаеванинг навбатдаги топшириқ хатида жойларда Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда ҳудудий дастурларни тайёрлаш масалалари юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларини ўтказиш бўйича иш режа ишлаб чиқилиб, кун тартиби тасдиқлаб олинди.

Бундан ташқари, топшириқ хатига асосан, «Халқ давлат идораларига эмас давлат идоралари халққа хизмат қилиш керак» шиори остида жорий йилнинг 11-15 январь кунлари Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ. Бурханов ҳамда сенатор М. Қодирханова аҳоли орасида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаб тегишли чоралар кўриш мақсадида ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ дастлаб, вилоят ҳокимлигида Сенатга моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жой, коммунал хизмати, электр тармоқларидаги қисқа узилишлар ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатларни йўллаган фуқаролар билан учрашди.

Сайёр қабул давомида Бекобод туманида истиқомат қилиб келаётган Н.Сарибоеванинг мурожаати ўрганилар экан, анча йиллардан буён қийнаб келаётган бу муаммога ечим топилди. 4 нафар фарзандини (бир нафари ногирон) ёлғиз боқаётган она имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой билан таъминланди.

Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар