2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Чекка қишлоқлардаги аҳоли сайёр хизматдан мамнун

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманнинг Хумсон қишлоғи Угом тизмаси ғарбий чеккасининг жанубий-шарқий ёнбағирларида, Угам дарёси бўйида жойлашган бўлиб, табиати, ўзига хос такрорланмас ландшафтлари, иқлими билан ажралиб туради.

Бу ерда 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, давлат хизматларига доимо эҳтиёж сезади. Туман марказига бирор ҳужжат билан боғлиқ юмуш учун бориб келиш, айниқса, қиш-қировли кунлари анча  қийинчилик туғдиради. Табиийки, аҳоли тоғ шароитида анча масофа босиб, йўлга кўп вақт сарфлайди.

Бўстонлиқ тумани Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган автобус ёрдамида узоқ ҳудудларга чиқиш амалиёти бу каби оворагарчиликларга чек қўймоқда. Навбатдаги манзил Хумсон қишлоғи бўлди. Жорий йил давомида чекка ва олис ҳудудлар, аҳоли гавжум бўлган жойларда 250 га яқин сайёр хизмат кўрсатилди.

— Марказ ходимларининг ўзи яшаш манзилларимизга келиб сайёр тарзда давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда, — дейди ҳудудда яшовчи  Ғилмон Абдураимов. — Давлат хизматлари маркази мутахассислари тезкор хизмат кўрсатиши орқали ташвишимизни енгиллаштирди. Яшаб турган уй-жойимизни кадастрдан ўтказиш ҳаракатида эдим. Энди анча масофа босиб туман марказига боришга ҳожат қолмади. Анчадан бери ўйлаб юрган муаммомиз тезда ҳал бўлди.  

Махсус автобусда мутахассислар томонидан маҳалланинг 15 нафар фуқаросига тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, электр   тармоқларига уланиш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш каби давлат хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек, фуқароларга давлат хизматлари соҳасига оид янгиликлар, хизмат турлари, янги қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар