2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Чирчиқ шаҳрида сайёр қабул ташкил этилди

Чирчиқ шаҳридаги Қурилиш касб-ҳунар мактабида 3-сектор раҳбари, Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Дилшод Муҳаммаджонов бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Жамиятимизда ёшлар ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, қолаверса, аҳоли томонидан йўлланаётган мурожаатларни ижобий ҳал этиш устувор вазифаларидан саналади.

Чирчиқ шаҳридаги Қурилиш касб-ҳунар мактабида 3-сектор раҳбари, Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Дилшод Муҳаммаджонов бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ҳудуддаги «Амир Темур», «Баҳор», «Маданият», «Бирлик», «Юлдуз», «Қуёш», «Лола», «Ифтихор», «Дўстлик» номли МФЙларда истиқомат қилаётган фуқаролар мавжуд камчиликлар, уларни ўйлантирган масалалар юзасидан 3-сектор раҳбарига мурожаат этишди.

Сайёр қабулда, шунингдек, Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Равшан Дастиров, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишди.

Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, тиббиёт ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, маиший масалаларда қилинган мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Сайёр қабул доирасида ногиронлиги бор бир нафар оилага тикув машинаси, бир нафар ногирон фуқарога эса ногиронлик аравачаси берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти

Фойдали ресурслар