Чирчиқ шаҳридаги Қурилиш касб-ҳунар мактабида 3-сектор раҳбари, Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Дилшод Муҳаммаджонов бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Жамиятимизда ёшлар ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, қолаверса, аҳоли томонидан йўлланаётган мурожаатларни ижобий ҳал этиш устувор вазифаларидан саналади.
Чирчиқ шаҳридаги Қурилиш касб-ҳунар мактабида 3-сектор раҳбари, Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Дилшод Муҳаммаджонов бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ҳудуддаги «Амир Темур», «Баҳор», «Маданият», «Бирлик», «Юлдуз», «Қуёш», «Лола», «Ифтихор», «Дўстлик» номли МФЙларда истиқомат қилаётган фуқаролар мавжуд камчиликлар, уларни ўйлантирган масалалар юзасидан 3-сектор раҳбарига мурожаат этишди.
Сайёр қабулда, шунингдек, Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Равшан Дастиров, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишди.
Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, тиббиёт ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, маиший масалаларда қилинган мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Сайёр қабул доирасида ногиронлиги бор бир нафар оилага тикув машинаси, бир нафар ногирон фуқарога эса ногиронлик аравачаси берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |