Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ж. Ортиқхўжаев: ёшларимизнинг келажагига ишонаман

“Tashkent city”да жойлашган Конгресс холл мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган “Пойтахт ёшлари” фестивалида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “2021 йилда пойтахтдаги ёшлар ҳаёти” мавзусида тақдимот ўтказди.

Унда келгуси йилда мамлакатимизда таълим, спорт, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишларда амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, йиғилишда ҳоким юртимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, бу шароитлардан унумли фойдаланаётган ёшлар, хусусан, тиктокерлар ҳақида фикрларини билдирди.

– Бундан икки йил аввал жамиятимизда блогерлар ўз фаолияти билан намоён бўлди, – дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев. – Очиғини айтганда, уларнинг фаолиятини кўпчилигимиз танқид қилдик. Блогерларни ҳеч нарсага ярамайди, олди - қочди, бўлар-бўлмас нарсаларни ёзишади, дея танқид қилишди. Энди тиктокерлар чиқаётганда уларга танқид билан қарашаяпти. Бунга ўрганиш керак. Тиктокерларга тақиқ қўйиш эмас, уларни тўғри йўлга йўналтириш бўйича иш олиб боришимиз керак. Ёшларга тўғри йўналиш кўрсатиб, қилаётган ишларидан самарали фойдаланса бўлади, деб ўйлайман. Улар билан бирга ишлаймиз, уларга таянч бўламиз, уларни ҳимоя қиламиз. Бугун аҳамиятсиз бўлиб кўринаётган тиктокерлар эртага аҳамиятли шахсга айланишига, умуман ёшларимизга ишонаман.

Ёшлар фестивали сўнггида фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар