2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматларини кўрсатиш доимо назоратда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя асосида иш олиб борилмоқда.

Энг аввало, ортиқча тартиб-таомиллар бартараф этилиб, ваколатли давлат идоралари ва ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига хизмат кўрсатиш соддалаштирилди.  

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида вилоят прокуратураси, адлия, солиқ, қурилиш, соғлиқни сақлаш, бандлик, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, муҳандислик коммуникация ва кадастр идоралари ҳамда бошқа давлат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда давлат хизматлари кўрсатишда қонунбузилиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бундай кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этишга қаратилган амалий семинар ўтказилди.  

Қизғин баҳс-мунозара тарзида ўтган семинарда ваколатли идоралар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш чоғида қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиши, уларнинг сабаблари, соҳада юзага келаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, иштирокчилар томонидан иш жараёнини тезлатишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Таъкидланганидек, жойларда давлат хизматлари кўрсатишнинг вақтида бажарилмаслигига ходимларнинг ўз вазифасига масъулият билан ёндашмаслиги, моддий-техник базанинг эскирганлиги, кадрлар қўнимсизлиги, малакасизлиги сабаб бўлмоқда. Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқишда масъул ходим ўз номига олган электрон рақамли имзо билан эмас балки, собиқ ишлаган ёки бошқа вазифа бажарувчи ходимнинг номига олинган электрон рақамли имзо ёрдамида амалга ошириш ҳолатлари ҳам кузатилганлиги қайд этилди.  

Тошкент вилояти бошқармасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда айрим қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланиб, улар юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 15 декабрь ҳолатига кўра ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 12 минг 455 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Буларнинг 11 минг 853 тасида   бажарилиш муддати бузилган бўлса,  188 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. Шунингдек, 48 та ҳолатда ортиқча ҳужжатлар талаб этилган, 65 ҳолатда эса тўғридан-тўғри хизмат кўрсатилганлиги боис масъул шаxсларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилган.  

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари  юзасидан ваколатли идораларга 120 та огоҳнома, 37 та тақдимнома киритилиши натижасида 70 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 290 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, семинарда тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш соҳасида давлат хизмати кўрсатилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига риоя қилинмаганлиги, қонунбузилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги таъкидланиб, масъул ходимлар бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилди.  

Семинарда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси томонидан бу борадаги ишлар мунтазам равишда олиб борилиши, давлат хизматлари кўрсатилишида йўл қўйилган ҳар бир қонунбузилишига сабаб бўлган ҳолатлар батафсил ўрганилиши ва айбдор шахсларга нисбатан кескин ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилиши маълум қилинди. Шунингдек, ҳар бир идора раҳбарлари ва уларнинг масъул мутахассисларини ўз вазифаларини сидқидилдан бажариши борасида тегишли кўрсатмалар берилди. Ваколатли давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорликни давом эттиришга ва бундай семинарларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар