
Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Наманган туманида бўлиб ногиронлиги бўлган кишиларнинг хонадонларига борди.
Деҳқонобод маҳалласида яшовчи Фотима Обидова 64 ёшда, биринчи гуруҳ ногирони. Вилоят раҳбари опа билан суҳбатлашди. У кишига ногиронлик аравачаси, кир ювиш машинаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
78 ёшга тўлган Турсунали Қўчқоров Нуртепа маҳалласида истиқомат қилади. Тақдир тақозоси билан биринчи гуруҳ ногиронлигига йўлиққан. Турсунали отага ҳам йўқлов давомида ногиронлик аравачаси, кир ювиш машинаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
– Бундай инсонларни нафақат қандайдир саналар муносабати билан, балки доимо йўқлаб туришимиз керак. Улар бизнинг эътибор ва мулоқотимиздан руҳий қувват олишади, ўзини шу жамиятнинг муҳим аъзоси сифатида ҳис этади, – деди Шавкат Абдураззоқов.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |