Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Эркинжон Турдимов: "Ёшлар билан учрашувни туман марказида эмас, маҳаллаларда ўтказамиз"

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг навбатдаги учрашуви вилоятнинг энг олис ҳудудларидан бири – Пахтачи туманининг Сардоба маҳалласида ўтказилди.

 Учрашувда шу маҳаллада яшовчи ёшлар иштирок этиб, ўз муаммо ва масалалари юзасидан вилоят ҳокимига мурожаат қилди.  

 – Илгари бундай учрашувларни шаҳар ёки туман марказидаги катта, чиройли залларда ўтказардик, – деди Э.Турдимов. – Таклиф этиладиганлар ҳам кўпчиликка таниш – фаол, кўзга кўринган ёшлар, чемпион спортчилар, кўксига турли медлларни тақиб олган йигит-қизлар бўларди. Бир ярим-икки соат давомида турли саволлар, таклифлар айтиларди (улар ҳам кўп ҳолларда олдиндан тайёрлаб қўйиларди). Шу билан учрашув тугарди. Ҳақиқатдан ҳам муаммолари бор ёшлар олис маҳаллалар, қишлоқларда қолиб кетаверарди. Энди бундай учрашувларни маҳалла, қишлоқнинг ўзида ташкил этамиз, ўша ҳудуд ёшлари билан гапалашамиз. Бугун сизнинг ҳузурингизга ҳам шу ниятда келганмиз. Бугун сиз гапирасиз, биз эшитамиз. Сиз муаммони ўртага қўясиз, биз ҳал қилиш чорасини кўрамиз.

  Шундан сўнг ёшлар ўз муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Жумладан, Гулнисо Раҳматова олий ўқув юртини маданият йўналишида битирган бўлса-да кутубхонада ишга жойлашолмаётганини айтди. Уни уч кун муддат ичида ишга жойлаштириш бўйича масъулларга топшириқ берилди. 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Маҳлиё Муҳаммадиева муассасада электрон доска, лаборатория жиҳозлари йўқлигини айтиб, ушбу масалада вилоят ҳокимидан ёрдам сўради. Вилоят молия ва халқ таълими бошқармалари тез кунда мактабга етказиб берадиган бўлди.

 Учрашув давомида банкдан кредит олиш билан боғлиқ кўплаб муаммолар ҳам айтилди ва вилоят ҳокими Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғига ҳар бир мурожаатни ижобий ҳал қилиш топшириғини берди.

 – Йигирма сотих ҳовлимиз бор, – дейди Алишер Эрназаров. – Ундан самарали фойдаланиш мақсадида иссиқхона ташкил этмоқчи эдим. Аммо 5 ойдан буён банкдан кредит ололмаяпман. Вилоят ҳокимига ушбу масалада мурожаат қилгандим, уч кун ичида зарур маблағ ажратиб берилишини маълум қилишди.

 Сардобалик ёшлар билан учрашув давомида 70 дан ортиқ мурожаат қайд этилиб, уларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар