Бухоро вилоятида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қандай бормоқда, уларнинг самараcини одамлар ўз ҳаётида сезяптими? Ҳали ечимини кутаётган қандай муаммолар мавжуд? Бу Халқ депутатлари Ромитан туман кенгашининг сессияси муҳокамасига қўйилган бош масала бўлди.
2018 йилнинг 19-20 декабрь кунлари Тошкент вилояти Охангарон шаҳри, Охангарон ва Қибрай туманларида, Навоий вилояти Навоий шаҳри ва Қизилтепа туманида, Наманган вилояти Наманган шаҳрида Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари ўтказилди. Улар ишида Олий Мажлис Сенати аъзолари, давлат ҳокимияти органлари, тегишли вазирликлар, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Президентнинг Халқ қабулхоналари юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда алоҳида ўрин тутади. Шу боис ҳам халқимиз юртбошимизнинг эътиборидан мамнун.
Кундалик ҳаётда ҳар биримиз рўбару келадиган никоҳни қайд этиш, фарзандга туғилганлик гувоҳномаси олиш, болаларни мактабга, мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш каби масалалар Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилаётгани одамларга қатор қулайликлар яратмоқда.
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки томонидан “Қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши дастурларида банк иштироки” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 13-14 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди.
Президентимиз одамларни ҳаётдан, бугунги кунидан рози қилиш ҳар бир давлат идораси вакилининг бурчи ва мажбурияти эканини кўп марта таъкидлайди.
Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги 17 та мактабгача таълим муассасасида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда давлат идоралари раҳбарларининг халқ ичига кириб бориши, фуқароларнинг кундалик ҳаётдаги мавжуд муаммоларига қонун доирасида ечим топиб, амалий ёрдам кўрсатиши, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, адолат мезонини қарор топтириши эътибордаги муҳим вазифаларидан бирига айланди.
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Ушбу улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига эртага роппа-роса бир йил тўлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |