Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Байрамга муносиб туҳфа: Хонободда 2 мингдан зиёд дала-ҳовли фойдаланишга топширилади

Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Истиқлол маҳалласида 2 мингдан зиёд дала ҳовли барпо этилмоқда. Улар мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Денгиз сатҳидан 750 метр баландликда жойлашган Хонобод шаҳри ўзининг хушманзараси, гўзал табиати, салқин ва кислородга бой ҳавоси билан нафақат юртдошларимизни, балки хорижий сайёҳларни ҳам мафтун этиб келади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 август “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида шаҳарда аҳолининг кўнгилли дам олиши, туризмни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда “Мадалбеков”, “Андижон макро строй”, “Elegant innovation” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан меҳмонхона, дам олиш масканлари, шунингдек, “Хонобод” сиҳатгоҳи ишга туширилди. “Elegant innovation” масъулияти чекланган жамияти экотуризмни тарғиб этиш мақсадида Хитойдан 100 дона велосипед олиб келиб, ижара асосида фойдаланиш имконини яратди.

 

photo_2019-08-05_21-04-35.jpg

 

Шаҳарнинг Истиқлол маҳалласидаги 30 гектар адирлик ҳудудида дала-ҳовлилар қурилаётганлиги эса дам олувчилар ва сайёҳларга катта қулайлик яратади.

 

Қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида “Андижонавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти, “Андижон ҳудудий электр корхонаси”, вилоят “Сувоқова” унитар корхоналари томонидан йўллар чиқарилиб, асфальтланмоқда, янги дала-ҳовлилар электр энергияси ва ичимлик суви билан таъминланмоқда.

 

Мазкур жараёнда хорижий сармоядорлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, озарбайжонлик инвесторлар томонидан ташкил этилган “Андижон СТС” қўшма корхонасига Германия технологияси асосида 1 минг 200 та дам олиш уйлари барпо этиш учун 85 гектар ер майдони ажратиб берилди.

 

Айни кунда ушбу объектда 1 минг 500 нафардан ортиқ қурувчи ва мутахассислар, ўнлаб техника воситалари ишламоқда. Уларнинг самарали иш олиб боришлари учун зарур шароитлар яратилган.

 

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар