Қоракўл тумани “Ваҳм” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқ врачлик пункти бундан салкам 50 йил илгари қурилган ва мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келмоқда. Бинонинг ҳолати ночор. Бу, ўз навбатида, тиббиёт ходимлари ва ташриф буюрувчиларга ноқулайлик туғдирмоқда.
2019 йил 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказди.
Юртбошимиз ташаббуслари билан жорий этилган янги тизим – халқ билан мулоқот давлат ва халқ ўртасидаги ишончли, мустаҳкам кўприк эканлигини бугун нафақат юртимиз аҳолиси, балки сиёсий арбоблар, халқаро экспертлар ва таниқли мутахассислар эътироф этишмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Бухоро вилояти Вобкент туманида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда вилоят тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Янгийўл шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Маҳаллий давлат бошқаруви идоралари, секторлар раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан юзма-юз мулоқот асосида одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу кунларда жойларда тўртта сектор раҳбарлари, МИБ, суд, ва солиқ идоралари раҳбарларининг фуқаролар мурожаатларини қониқтириш юзасидан сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда. Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Ўзбекистон Республикаси Олий суди вакиллари ҳамда вилоятдаги мавжуд суд раисларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Бугун Россия Президентининг маслаҳатчиси, Россия Федерациясининг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича раиси М.Федотов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасига ташриф буюрди.
Фарғонада аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида вилоят секторлари раҳбарлари ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Шароф Рашидов туманида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари генерал-майор Ғайрат Қодиров туманнинг бир қатор маҳаллалари фуқаролари билан учрашди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |