Яқин келажакда Ўзбекистонда Туризм маҳаллалари, Туризм қишлоқлари ҳамда Туризм овуллари пайдо бўлади. Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида кўзда тутилган.
Жиззахлик тадбиркор Умрзоқ Исломов кредит олишда турли муаммоларга дуч келган. Иши ҳал бўлавермаганидан хуноби ошган тадбиркор вилоят ҳокимлигида сайёр қабул бўлаётганини эшитиб, шу ерга келди.
Сурхондарё вилоятидаги 4-сектор ҳудудида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Турабов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганмоқда.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хотамов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Учрашувларда асосий эътибор республика даражасидаги муаммоларга қаратилди.
Яна бир неча кундан кейин халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам—республикамиз мустақиллигининг 28 йиллигини тантана қилади. Бу йилги байрамни “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деб номланган эзгу ғоя асосида кутиб олаётганимиз замирида мустақилликнинг нақадар улуғ неъмат экани, шу улуғ Ватанда ўтаётган тинч ва осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, керак бўлса жон фидо этишдек буюк мақсад мужассам.
Чекка ҳудудларда яшаётган аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Хоразм вилояти хокими Ф.Эрманов “Нукус”, “Саримой”, “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллаларига ташриф буюриб, сайёр қабуллар ўтказди.
Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Истиқлол маҳалласида 2 мингдан зиёд дала ҳовли барпо этилмоқда. Улар мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманидаги Янги Бўстонобод маҳалласида хонадонма-хонадон юриб, маҳалла аҳлининг ҳаёти, турмуш тарзи билан танишди. Одамларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |