Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ахборот тизими фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида режали техник профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага 2021 йил 29 июн (Сешанба) куни соат 19:00 дан шу йилнинг 30 июн (Чоршанба) куни соат 02:00 га қадар Виртуал қабулхона тизимидан фойдаланиш имконияти чекланиши мумкинлигини маълум қиламиз. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ҳар бир мурожаат ортида инсон бор

Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Пойтахтимизнинг Сергели ва Янги ҳаёт туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ташкил этилди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов, туман сектор раҳбарлари, Тошкент шаҳар ва туманлар корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари иштирок этди.  

Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

– Коронавирус пандемияси кўплаб давлатлар қатори мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай бўлсада, аҳоли билан мулоқотлар, мурожаатлар билан ишлаш тўхтаб қолгани йўқ. Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Тан олиш керак, бундан 4-5 йил олдин бундай тизим йўқ эди. Ҳатто туман ҳокимининг олдига қириш қанчалик муаммо эди. Ҳозир ҳар бир раҳбар керак бўлса, халқ орасига киряпти, халқ билан мулоқот қиляпти, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов.

Маълумотларга кўра, ҳозиргача ташкил этилган Халқ қабулхоналари ҳамда Виртуал қабулхоналарга 4 миллион 800 дан зиёд мурожаат келиб тушган. Бу эса ҳар бир мурожаатнинг орқасида қандайдир муаммо борлигини кўрсатади. Олдин ҳам бундай муаммолар бўлган, албатта. Лекин илгари муаммоларни ҳеч ким тан олмасди, ҳал қилишга ҳаракат ҳам қилмасди.

Фуқаролар томонидан асосан уй-жой ва моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, суд қарорлари, ички ишлар органлари фаолияти, йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминоти, уй-жой, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, таълим, тижорат банкларига оид ва бошқа масалаларда мурожаат келиб тушди.

Айниқса, уй-жой масаласида мурожаат қилган фуқаролар кўпчиликни ташкил қилди. Шундай фуқаролардан бири Раъно Мушабилова икки нафар фарзанди билан икки йилдан буён ижарада яшаб келмоқда.

– Боқувчисини йўқотган бева аёлман, икки нафар фарзандим билан ижарада яшаб, жуда қийналиб қолдим, – дейди Раъно опа. –2018 йил Сергели туманидаги арзон уй-жойлардан олиш учун ариза топширгандик. Икки йилдан буён навбатда турибмиз. Уй-жой масаласида ҳокимга мурожаат қилдим. Ҳозирги кунда арзон уй-жойлар қурилмаётгани сабабли субсидия орқали уй олиш бўйича тавсия берилди. Бугундан ҳаракатни бошлайман.

Боласини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштиролмай сарсон юрган Мадина Аҳмаджонованинг мурожаати ижобий ечим топди.

– Фарзандимни тумандаги 18-МТТга бериш бўйича навбатга ёзилган эди, – дейди М.Аҳмаджонова. – Лекин у ерда навбат кўплиги сабабли бошқа боғчага қўйиш бўйича кўрсатма берилди. Навбатга ёзилдим, ишим ҳал бўлди.  

Иттифоқ маҳалласида яшовчи Барно Ғоипова коммунал соҳадаги муаммолар юзасидан мурожаат қилди.

– Аввало шуни айтиш керакки, аҳолини тинглаш, фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш, дарду-ташвишини эшитиш ҳар бир раҳбарнинг кундалик иши бўлиб қолди, – деди Барно опа. – Бу учун улардан миннатдормиз. Бизнинг маҳалламиздаги бази камчиликлар юзасидан соҳа мутасаддиларига мурожаат қилдим. Хусусан, уйларимиздаги иситиш тизими талаб даражасида эмас. Шу билан бирга йўлакларга кириш жойи музлагани сабабли ёши катта фуқаролар кириш-чиқишга қийналаяпти. Лифтларимиз таъмирталаб аҳволга келган. 40 йилдан буён алмаштирилмаганда. Шу билан бирга, кўп қаватли уйлар атрофига чироқлар ўрнатиш керак. Кечқурун бўлди дегунча қоронғулигидан кўчага чиқишга қўрқасан киши. Ушбу муаммолар юзасидан туман мутасаддилари бориб ўрганиш ўтказишини ва муаммоларни тезда бартараф этишини айтди. Лифтимиз кейинги йилда алмаштириладиган бўлди. Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Сайёр қабуллар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

24.11.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришТелефон доверия5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижанская область

полезные ресурсы