Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Самарқанд тумани ҳокими аҳолига ҳисобот берди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов Оҳалик, Ўрта Оҳалик, Миронқул, Паррандачилик маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар юзасидан ахборот берди.

- Жорий йилда туманимизда 700 га яқин тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, йилнинг етти ойи давомида 402 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди, - деди Н.Мавлонов. - Тумандаги «Гулистон агротехсервис» агрофирмаси ҳудудида импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида кичик саноат зонаси ташкил этамиз. Бунинг учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 43 та лотга бўлинган 6 гектар ер майдони ажратилган.

 

photo_2020-08-18_17-05-59.jpg

 

photo_2020-08-18_17-05-58.jpg

 

Ҳозирда бу ерда тадбиркорлик қилмоқчи бўлган лойиҳа ташаббускорлари рўйхати шакллантирилган. Улар суюқ травертин, ламинат сингари қурилиш материаллари, тухум флейкалари, полиетилен маҳсулотлар, полипропилен ва никель қувурлар, совун ва шахсий гигиена воситалари ишлаб чиқармоқчи. Кичик саноат зонасида Миронқул, Оҳалик, Паррандачилик, Ўрта Оҳалик ҳамда Янгижой маҳаллаларида яшовчи 500 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади. Ушбу ҳудудда 5 минг 121 оила истиқомат қилади. Шулардан 123 эҳтиёжманд оила «темир дафтар»га киритилган. Ушбу оиладаги 170 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини ишга жойлаштириш режалаштирилган.

 

photo_2020-08-18_17-05-57.jpg

 

Туманда фуқароларга субсидия, кредитлар ажратилганлиги натижасида йил бошидан буён 1217 киши истиқомат қилаётган 230 оиланинг меҳнатга лаёқатли 397 нафар аъзоси бандлиги таъминланди. Уларнинг даромад манбаи яратилди. Шу сабабли халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси қарорига асосан «темир дафтар»дан чиқарилган.

 

Учрашувда туман ҳокими таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш, куз-қиш мавсумига ҳозирлик ишлари ва коммунал соҳадаги муаммо ва камчиликлар ҳақида ҳам сўз юритилиб, аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

20.08.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы