«Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида 10 гектардан зиёд ер майдонлари бекободлик 10 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун ажратилди.
Ушбу майдонлар экинга тайёрланиб, деҳқончилик ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, 1,3 гектар сабзавот, 0,7 гектар полиз, 1,5 гектар дуккакли экинлар, 3 гектар бошоқли дон экинлари ва 1,5 гектар картошка экиш учун ҳамда 5 гектар эса боғ яратиш учун имкониятлар яратиб берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Алимов ёшларга ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланиши, оиласи даромадини яхшилаши кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсияларни ҳам бериб ўтди.
– Мен бугун 1 гектар ернинг эгаси бўлдим, – дейди Жавоҳир Ўринбоев.– – Бундан хурсандман. Келгусида ўзимга ажратилган ерлардан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман.
Вилоят аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси асосида ажратиб берилаётган ерлар ёшларга имконият эшикларини очади.
Ҳудудда тадбиркорлик истагини билдирган фуқаролар учун имтиёзли кредит бериш бўйича ҳам очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Бугунги синовли кунларда ҳам бу борада амалий ишлар тизимли равишда давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |