
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан учрашди.
Самимий ўтган мулоқотда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар мақсади мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилганлиги таъкидланди.

Учрашувда Рустам Холматов қайд этганидек, юртимизда кадрлар салоҳиятини ошириш муҳим масалалардан. Шу боис, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ҳамда давлат дастурларининг самарали ижросида ёшларнинг замонавий билим ҳамда тафаккурга эгалиги, ташаббускорлиги, энг муҳими, ватанпарварлиги катта аҳамият касб этади
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2019-2020 ўқув йилида вилоятдан академиянинг магистратура йўналишини 11 нафар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини эса 9 нафар тингловчи тамомлайди.

| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |