Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халқ қабулхоналари қишлоқ ёшлари бандлигини таъминламоқда

Президент Халқ қабулхоналари томонидан Ёшлар иттифоқи ва секторлар билан ҳамкорликда ёшлар муаммолари билан ишлаш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда ҳар бир ҳудудда “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, маҳаллий кенгашлар сессиялари қарорлари билан тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида мамлакатимиз бўйича жами 117 минг нафардан зиёд ёшнинг бандлиги таъминланди.

Хусусан, қишлоқ хўжалигида қарийб 40070 нафар, тадбиркорлик соҳасида 17520 нафардан ортиқ, жамоатчилик ишларида 22550 нафардан кўпроқ, қурилиш соҳасида 5000 нафардан зиёд, бошқа соҳа ва йўналишларда 29800 нафардан ортиқ, шу жумладан, вазирликлар, қўмиталар, уюшмалар ва бошқа ташкилотлар тизимларида 16297 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.

Шулар қаторида 2061 нафар ёш турли касбларга қайта ўқитилди.

Ёшларнинг тадбиркорликка оид 9157та лойиҳаси учун тижорат банклари 357,5 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратди.

Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида 15 минг нафардан зиёд ёшларга 29,3 минг гектар ер ажратилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 10223 нафар ишсиз фарзандларини бирлаштирган 266 та ишлаб чиқариш бирлашмалари ташкил этилди.  

Президент Халқ қабулхоналарининг бу йўналишдаги ишлари давом этмоқда.  

12.05.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Уй-жой билан таъминлашНародная приёмная10 Август 201917 Сентябрь 2019Ташкентская область
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларТелефон доверия7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Кашкадарьинская область

полезные ресурсы