Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Учрашувда тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилди

Андижон вилояти Бўстон туманида тадбиркорликни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тумандаги “Sayyora favvorasi” хусусий корхонасида ўтказилган тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Актам Ҳаитов тадбиркор ва фермерларнинг уларни қийнаётган муаммолари юзасидан мурожаатини тинглади.

Партия етакчиси дастлаб, бўстонлик тадбиркор Ботиржон Қодиров томонидан ташкил этилган “Sayyora favvorasi” хусусий корхонаси ҳамда унинг тасарруфидаги “Saboklaster” ва “Sabotex” корхоналари фаолияти билан танишди. Мазкур корхона тумандаги 110 та фермер хўжалиги, шунингдек, “Boʻzimkonrivoji SL” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 1 минг 120 гектар майдонда етиштириладиган пахтани қабул қилиш, қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.

Корхонада фермер ва тадбиркорлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 

photo5407126469047594184.jpg


– Бугун аҳоли ўртасида камбағалликни камайтириш бўйича кўп гапирилмоқда, – дейди тадбир иштирокчиси Ойбек Юлдашев. – Бироқ аниқ амалий натижага эриша олмаяпмиз. Чунки бу масалада фақат оғзаки фикр билдириш билан чекланяпмиз, холос. Энг асосийси, фуқароларимизда бу борада, айниқса тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича билим ва кўникмалар етарли эмас. Партия бу борадаги ишларни янада кучайтиришга бош бўлиши керак.

Мулоқотда тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса ёш тадбиркорлар учун махсус қўлланмалар тайёрлаш ва чоп этиш, таълим муассасалари ўқув дастурига тадбиркорликка оид махсус фан киритиш, тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлиги, шунингдек, фермерлар ўртасида давлат монополиясига қарши эркин рақобатни шакллантириш, кластер тўғрисида қонун қабул қилиш, тадбиркорликни бошлаётганлар учун солиқ имтиёзлари муддатини узайтириш каби қатор таклифлар билдирилди.

Бир гуруҳ фермер ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммо ва масалалар юзасидан партия етакчисига мурожаат қилди. Ўз навбатида, Актам Ҳаитов илгари сурилган муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддилар билан биргаликда зарур чоралар кўришини билдирди.

06.03.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы