Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Олис қишлоқда корхона иш бошлади

Авваллари чекка қишлоқда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижга экспорт қилинади деса ҳеч ким ишонмасди. Бугун бу оддий ҳақиқатга айланди. Фарғона вилоятида бундай корхоналар сони кўпайиб бормоқда.

Риштон туманидаги “Бўжай” маҳалла фуқаролар йиғинида иш бошлаган ”Roshidon baraka chevari” масъулияти чекланган жамияти янги имконият эшикларини очди. “Ўзпахтасаноат” акционерлик жамияти ҳомийлигида иш бошлаган корхона бир вақтнинг ўзида 150 дан зиёд ёшларни иш билан таъминлади.

 

– Саккиз йилдан буён ишсиз эдим, – дейди Гулчеҳра Алиева. – Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тавсияси билан иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида малака оширдим. Бу ерда меҳнат қилиш, дам олиш билан боғлиқ барча қулайликлар яратиб берилган. Эндиликда уй, оила, фарзандларим тарбиясидан ажралмаган ҳолда фойдали меҳнат билан банд бўлганимдан хурсандман.

 

Айни кунда риштонлик ёшлар ишлаб чиқараётган турфа либосларнинг илк намуналари Россия, Қозоғистон мамлакатларига экспорт қилиш учун ҳозирлаб қўйилди.

 

photo5375275189148953793.jpg

 

– Шу кунга қадар Ёзёвон ва Риштон туманларида мана шундай замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, – дейди “Фарғона барака чеварлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Даврон Жўрабоев. – Айни кунларда Фарғона, Бағдод, Бувайда ва Ўзбекистон туманларида ҳам қулай ва ихчам ишлаб чиқариш тармоқларини қуриш, жиҳозлаш билан боғлиқ ишлар поёнига етмоқда. Бу чекка ва олис қишлоқларда 2 минг 400 дан ортиқ кафолатли иш ўринлари яратиш имкониятини беради.

 

Янги корхонанинг очилиш маросими катта тантанага айланди. Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев бу каби ишлаб чиқариш тармоқлари хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

 

Тадбирда иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчи-хизматчилар учун яратиб берилган қулайлик ва имкониятлар билан танишдилар.

25.02.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Уй-жой билан таъминлашНародная приёмная10 Август 201917 Сентябрь 2019Ташкентская область
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларТелефон доверия7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Кашкадарьинская область

полезные ресурсы