Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини 2020 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, жорий йил мамлакатимизнинг 160 туманидаги 268 та қишлоқ ҳамда 30 та шаҳар ва Тошкент шаҳрининг 11 та туманларидаги 80 та маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиши белгиланмоқда.
Унга кўра, «Обод қишлоқ» дастури бўйича жами 1509 км, «Обод маҳалла» дастури бўйича жами 176 км бўлган минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш амалга оширилади.
Шунингдек, дастурга киритилган қишлоқларда 23 411 дона, маҳаллаларда 5806 та тунги кўча ёритиш устунлари ўрнатилади.
Қайд этилишича, дастурлар доирасида аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, сув, электр ва газ таъминоти тизимини яхшилаш, якка тартибдаги ва кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш, шу билан бирга ижтимоий соҳа объектларини қуриш ҳамда реконструкция ишлари ҳам кўзда тутилган.
Дастурларга киритилган ҳудудлар рўйхати, амалга ошириладиган чора-тадбирлар билан батафсил шу ерда танишишингиз мумкин.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижанская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |