Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Сенаторлар ургутлик ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ҳамда Сенат аъзолари Фарҳод Боқиев ва Фармон Тошев Ургут агротадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежида тумандаги Сўфи, Ўроқбойжар, Қайроқли ва Жартепа қишлоқларида яшовчи ёшлар билан учрашди.

photo5323646808917912736.jpg

 

Тадбир аввалида Б.Сайфуллаев ёшларга парламент юқори палатаси, унинг тузилмалари фаолияти, ёшларни санъат, маданият, спорт ва тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

 

Шундан сўнг сенаторлар ургутлик ёшларнинг Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус асосида китобхонлик, санъат, спорт ва ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ кўргазмали чиқишлари билан танишди. Ижодкор, изланувчан, тадбиркор, ғайратли ёшлар билан мулоқотлар жонли кечди. Ёшларнинг орзу-мақсадлари билан қизиқиб, таклиф ва мулоҳазаларини эшитди. Улар Сенат аъзоларига ўзларини қизиқтирган масала ва ўйлантираётган муаммоларини очиқ-ойдин билдиришди. Ўз навбатида, сенаторлар бандлик, ёшларнинг илмий фаолиятини изчил давом эттириш, шунингдек, таълим сифатини яхшилашга эътибор қаратиш, имтиёзли банк хизматларидан фойдаланиш каби масалаларни атрофлича муҳокама қилди.

 

photo5323646808917912739.jpg

 

– Корхонамизда 55 нафар ёшлар ишлайди, эркаклар кийими ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, дейди тумандаги “Urgut sanoat servis” оилавий корхонаси раҳбари Мажидхон Исломов.

 

– Бугунги тадбир келгусида корхонани кенгайтириш, Самарқанд шаҳри ва қўшни туманларда ҳам унинг филиалларини очиш ва маҳсулотларимиз сотувини кенг йўлга қўйиш учун аҳамиятли бўлди. Сенат қўмитаси раиси бу ҳаракатимни қўллаб-қувватлашини, бундай эзгу ҳаракатлар учун нафақат менга, балки тадбиркор тенгдошларимга “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури асосида кам фоизли кредит ажратилишида кўмак беришини билдирди.

 

07.02.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы