
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули вилоятнинг чекка туманларидан бири – Пахтачида ўтказилди.
Албатта, қабулда ҳоким билан бирга вилоятдаги бошқа секторлар раҳбарлари, бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда тумандаги мутасаддилар иштирок этди. Ҳар бир мурожаатчининг масаласи улар иштирокида шу ернинг ўзида кўриб чиқилди, зарур чора-тадбир белгиланди.
– Қишлоғимизда электр энергияси таъминотида муаммолар кўп, – дейди “Ҳунарманд“ маҳалласида яшовчи Азамат Каримов. – Трансформатор ва симёғочларни алмаштириш масаласида вилоят ҳокимига мурожаат қилдим. Шу йилнинг июль ойигача бу муаммо бартараф этилиши бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Қарийб 7 соат давом этган сайёр қабулда 496 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Бу фуқароларнинг ҳаммаси ҳам Пахтачидан эмас, қўшни туманлардан келганлар ҳам кўпчиликни ташкил этди. Муҳими, сайёр қабуллардаги мурожаатлар эътиборсиз қолмаяпти, ҳар бир масалага ечим излашга ҳаракат қилинмоқда. Пахтачидаги мурожаатларнинг ҳам аксариятини электр энергияси ва газ таъминоти, йўл қурилиши билан боғлиқ муаммолар, бандлик, тиббий хизмат ҳамда уй-жой масалалари ташкил этди.
– Бугунги сайёр қабул жойларда хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фаоллари томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш масаласи кейинги пайтда ўз ҳолига ташлаб қўйилганини кўрсатди, – деди Э.Турдимов. – Чунки аксарият хотин-қизлар маиший ва оилавий муаммолар бўйича мурожаат қилишди. Ахир бундай муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этса бўларди. Шунингдек, туманда газ ва электр энергияси етказиб беришда ҳам муаммолар кўп экан. Албатта, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди ва унинг натижаларини бир ҳафта ичида муҳокама қиламиз.

Э.Турдимов қабулдан сўнг Самарқандга қайтишга шошилмади. Қувондиқ ва Ёбу маҳаллаларида бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи билан танишди, улар билан суҳбатлашди.
Мулоқот давомида билдирилган таклиф ва мурожаатлардан келиб чиқиб, Қувондиқ маҳалласидаги 5 километр йўлни жорий йил Наврўз байрамигача, Ёбудаги 3 километр йўлни эса 1 майгача асфальт қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |