
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида кўп қаватли замонавий уй-жой калитлари хонадон эгаларига топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда туман сектор раҳбарлари, янги хонадон эгалари ва уларнинг яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган 96 та хонадондан иборат 4 та 4 қаватли турар-жой биносида яшаш учун барча зарур шароит яратилган. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ҳамда ёш оилаларга берилган мазкур уйларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 10 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилди.
"Саксонота" маҳалласида жойлашган “Саксонота” қишлоқ врачлик пункти ҳам капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур ҚВП биноси 1967 йилда қурилган бўлиб, бу ерга даво истаб келувчилар учун етарли шароит мавжуд эмас эди. Шу боис бино тегишли дастурга киритилиб, у ерда 2,1 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Айни пайтда 30 нафар тиббиёт ходими фаолият юритаётган ушбу муассасада қишлоқ аҳолиси учун барча зарур тиббий ҳамда замонавий шароит яратилди. Жумладан, муассасада лаборатория, электрокардиография ва ультратовуш текширувлари, стоматология ва эмлаш учун махсус хоналар ташкил этилди.
“Саксонота” қишлоқ врачлик пункти 10 минг 600 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ерда олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида муассаса томонидан бир кунда 100 нафар беморга хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |