Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зомин ва Зарбдор туманлари аҳолиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Зомин шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Зомин ҳамда Зарбдор тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши энг устувор вазифа сифатида амалга оширилмоқда.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 75 нафар фуқаронинг 120 га яқин мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги ўз жойида ечимини топди.

 

photo5431671215006788713.jpg


Масалан, “Тўрттом” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Иқбол Бўронова ўғли Музаффар 2-гуруҳ ногирони эканлиги, ҳозирда она-бола бир хонали уйда истиқомат қилаётганлиги, уйи томидан чакки ўтиб қийинчилик туғдираётганидан арз қилди. Ушбу масала шу куннинг ўзида Зомин туман ҳокимлиги томонидан ҳал этилди. Фуқаро уйини ўрганган ишчи гуруҳ хулосаси асосида хонадонда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

– Ота-онам йўқ, қармоғимда ногирон синглим бор. Қиш мавсуми туфайли уйим совиб кетган. Чунки, табиий газга уланмаган. Манбадан газ улашим учун 180 метр қувур олишим керак. Лекин моддий имкониятим бунга йўл бермаяпти. Шу сабабли ёрдам сўраб келдим,– дейди “Ширин” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Мафтуна Султонова.

Ушбу масала ҳам шу заҳотиёқ ҳал этилди. Вилоят ҳамда туман газ таъминоти идоралари вакиллари томонидан фуқаронинг уйига табиий газ тортиш ишлари бошлаб юборилди.

 

photo5431534699471285345.jpg


Мамлакатимизда инсон манфаатлари ва қадр-қиммати улуғланаётган ҳозирги пайтда кам таъминланган, кўмакка муҳтож ва боқувчисини йўқотган, чин етимларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада улар дуч келаётган моддий-маънавий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ва ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш муҳим вазифа сифатида белгилаб олинган.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан муаммоли мурожаатлардан ташқари, туман ҳокимлиги, ташкилотлар ва муассасаларнинг шу вақтга қадар кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдиришлари ҳам айтиб ўтилди.

 

photo5431671215006788714.jpg


Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган барча масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди ва назоратга олинди.

09.12.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы