Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов томонидан вилоят марказидан қарийб 450 км. олисдаги Учқудуқ туманининг “Кўкпатас” овул фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли учун сайёр қабул ўтказилди.
Туман сектор раҳбарлари, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, юридик хизмат кўрсатувчи нотариус, адвокат, ФҲДЁ ҳамда давлат хизматлари вакилларидан иборат мутасаддилар иштирок этишди.
Қарийб 170 нафар аҳоли иштирок этган сайёр қабулда аҳоли томонидан 28 та мурожаат қабул қилинди.
“Бугун 17 октябрь, мен учун тарихда қолди. Бизнинг никоҳимиз қонуний расмийлаштирилди. Бизга никоҳ гувоҳномаси берилди. Биз бир оила бўлдик. Ҳеч қандай сарсон-саргардонликсиз, ҳаммаси осон ҳал бўлди. Бахтлимиз”, дейди учтепалик ёш оила Жумабеков Нурдулат ва Ҳикматова Акмирей.
“Мен 2014 йилда Қозоғистондаги Туркистон тиббиёт коллежини тугатганман. Мутахассислигим бўйича ишламоқчиман. Овулимизда акушер етишмайди. Сайёр қабулдан дипломимни нострификация қилиш тартиби ҳақида билиб олдим. Овулдошларимга хизмат қилмоқчиман. Бизда акушер етишмайди. Овул аёллари 15 кун олдин Конимех туман туғруқхонасига жўнатилади”, дея шодлигини яширмади Ақжанар Исмаилова.
Шунингдек, қабул жараёнида фуқароларга 32 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Бундан ташқари, Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан 5 та ташаббус ижроси ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилгани муносабати билан овулдаги мактабга бадиий китоблар тарқатилди.
ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |