
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул Самарқандда бўлиб ўтди.
Ташкил этилган мазкур сайёр қабул Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев иштирокидаўтказилди. Тадбирда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, ички ишлар, судлар, қишлоқ хўжалиги, солиқ, божхона, коммунал соҳа ва бошқа масалаларга оид мурожаатларига ечим изланди.
Сайёр қабулда, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этди. Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Сайёр қабул давомида 50 тага яқин фуқароларларнинг мурожаати эшитилди. Фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди
Маълумот ўрнида, фуқаро А.Худайқуловфермер хўжалигигатегишли бўлган ер майдонини бошқа шахсга бериб юборилганлиги бўйича мурожаати ҳал этилганидан учун Бюро раҳбариятига шахсан миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, фуқаро Ҳ.Исоқовнинг ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, унга ногиронлик аравачаси тақдим этилди.
Қабул давомида мурожаат қилган фуқароларга 2 нафари ногиронлик аравачаси, 2 та қўлтиқтаёқ ва 2 та эшитиш мосламаси берилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |