Навоий вилояти Кармана туманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Маҳкамов сайёр қабул ўтказди.
“Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ўтказилган қабулда 150 нафардан ортиқ фуқаро қатнашди.
Оммавий сайёр қабулда 18 мурожаатчи томонидан 21 та масала бўйича мурожаат йўлланди. Мурожаатларнинг 2 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Масалан, Кармана тумани Талқоқ маҳалласи фуқаролари номидан Раҳим Рўзиев ҳудуддан ўтувчи “Хоним ариғи”га 3 йилдан буён сув чиқмаётгани, мутасаддилар мазкур масала юзасидан қилинган мурожаатни шу кунгача эътиборсиз қолдириб келаётганидан шикоят қилиб, муаммони ечишда амалий ёрдам сўради. Мурожаат юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига 10 кун муддат ичида мурожаатда келтирилган масалани ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.
Шунингдек, Кармана тумани ҳудудидаги “Восход” боғдорчилик жамияти дала ҳовлиларининг бирида яшовчи Навбаҳор Жумаева доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаганлиги сабабли имтиёзли тиббий хизматдан фойдалана олмаётгани ва касаллик бўйича нафақага чиқишида муаммога дуч келаётгани, бунда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилди. Туман ҳокимлиги мазкур масалани белгиланган муддатда ижобий ҳал қилиб беришни зиммасига олди.
– Ногирон фарзандим борлиги, ёлғиз она сифатида ишсизлигимдан бироз ижтимоий қийинчиликларга дуч келардим, – дейди Кармана тумани “Арғун” маҳалласида яшовчи Дилафрўз Мавлонова. – Сайёр қабулда мени иш билан таъминлаш масаласи вилоят Давлат солиқ бошқармаси назоратига олиниб, қисқа фурсатда ижобий ҳал этиладиган бўлди. Аҳоли, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини қатъий назоратга олиб, ижобий ҳал қилиб бераётган мутасаддиларга раҳмат айтаман.
Сайёр қабулда шунингдек, мурожаатчилар томонидан уй-жой, йўл, бандлик ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммоли мурожаатлар тингланди.
Қабул доирасида фуқароларга 100 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга 15 та озиқ-овқат жамланмаси берилди.
Нуриддин Раҳимов, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Республика Каракалпакстан |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самаркандская область |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухарская область |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |