
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари С.Саидкаримов Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани марказида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда 200 дан зиёд фуқаро иштирок этди. Қабул давомида 63 нафар фуқаронинг мурожаати рўйхатга олинди.
Мурожаатларнинг кўпчилигини уй-жой, иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва фойдаланиш, ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш, алимент ундириш каби масалалар ташкил қилди.
Мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар вилоят соғлиқни сақлаш, молия бошқармаларига, марказий банкига, электр тармоқлари корхонасига, туман ҳокимлигига, автойўл корхонаси ва бошқа тегишли ташкилотларга топширилди. Тушган мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун топширилиб, ижросини таъминлаш назоратга олинди.
– Туман марказида қурилаётган маиший хизмат уйи қурилишида ўзим, хотим ва укам – учаламиз икки ойлик иш ҳақимизни ололмаяпмиз, – деб мурожаат қилди Ғалаба маҳалласида яшовчи Муҳаммад Мирзаев. – Пудратчи турли баҳоналар билан пайсалга солиб келаётир. Туман ташкилотларига арз қилдик, фойдаси бўлмади.
Фуқаро Муҳаммад Мирзаевнинг мурожаатини ҳал қилиб бериш учун пудратчи ташкилотга икки кун муҳлат берилди. Ижросини назорат қилиш туман прокуратурасига топширилди.
Худди шундай бошқа мурожаатларни ҳал этишнинг аниқ муддатлари белгиланиб, назорати тегишли ташкилотларига юкланди.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |