Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ҳоким чекка қишлоқлардаги эҳтиёжманд оилалар аҳволини ўрганди

Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Чироқчи туманидаги “Кўкдала“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, 55 нафар боқувчисини йўқотган етим болага мактаб формалари, қишки кийим бош ва ўқув қуроллари совға қилди.

Тадбир давомида вилоят ҳокими ҳудуд аҳолиси, кексалар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилди. Ички йўлларни таъмирлаш, ишсизлик, маҳаллани обод қилиш, ғўза парваришини кучайтириш, қишлоқ хўжалик техникалари учун ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини етарлича етказиб бериш каби масалаларда фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ушбу ҳолатлар бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Шундан сўнг вилоят ҳокими ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, хусусан, замонавий қиёфа касб этган Кўкдала ҳудудий шифохонаси ва унинг қошидаги 4-поликлиникада яратилган шароитлар билан танишди.

 

90 ўринга мўлжалланган шифо маскани ўтган асрнинг 80-йилларида барпо этилган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Шу кунга қадар шифохона Кўкдаладаги 101 минг аҳолига хизмат кўрсатиб келган. Жорий йилги инвестиция дастури асосида 4 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига капитал реконструкция қилинган масканда даволанувчилар учун барча шароитлар яратилди. Жумладан, канализация тизими янгидан барпо қилинди. Қўшимча артезиан қудуқлари қазилиб, доимий сув билан таъминланди. Янгидан қўшимча хизмат бинолари қурилди.

 

photo5384525784200358549.jpg

 

Илгари содда жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун ҳам беморлар туман ёки вилоят марказига борарди. Жарроҳлик бўлимининг замон талабларига тўла мос равишда жиҳозланиши бу муаммоларга барҳам берди. Эндиликда кўплаб енгил жарроҳлик амалиётлари шу ернинг ўзида ўтказилмоқда. Бундан ташқари 20 ўринга мўлжалланган шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ҳам 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига қайта таъмирдан чиқарилди. Поликлиникада яратилган шароитлардан аҳоли мамнун.

 

Кейинги манзил ҳудуддаги Олтинбошоқ маҳалласида жойлашган 112-мактаб биноси бўлди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги вилоят ва туман мутасадди раҳбарлари у ерда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

 

112-умумтаълим мактаби 240 ўринга мўлжалланган бўлсада шу кунга қадар таълим муассасасида 838 нафар ўқувчи таълим олиб келган. Хоналар етишмаслиги сабаб дарсларни 3 баъзан 4 сменада олиб боришга тўғри келган. Бу эса ўқувчилар учун кўплаб ноқулайликлар туғдираётган эди. Жорий йилги маҳаллийлаштириш дастури асосида мактаб ёнидан қўшимча 420 ўринли замонавий бино қурилиши амалга оширилди. Бинода ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун етарлича қулайликлар яратилмоқда. Ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари якуний паллага кирган. Олтинбошоқликлар ўқув йилини янги ўқув биносида бошлайди.

 

photo5384525784200358552.jpg

 

Тадбир давомида вилоят ҳокими ва мутасаддилар 16-мактабгача таълим муассасасига ҳам ташриф буюрди. Мазкур боғча илгари тумандаги 5-боғчанинг филиали сифатида фаолият юритиб, 75 нафар болага хизмат кўрсатарди. Жорий йилда ушбу мактабгача таълим муассасаси қайта реконструкция қилинди. Қамрови 120 ўринга кенгайтирилиб, ўрнида янги боғча ташкил этилди. Сентябрда фаолият бошлаши мўлжалланаётган мактабгача таълим муассасасида айни пайтда охирги пардозлаш ва жиҳозларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

 

Шундан сўнг вилоят ҳокими ва масъул ходимлар ҳудуддаги 80 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Уйма-уй юриб, уларнинг яшаш шароитлари, оилавий аҳволи билан танишди. Хонадонма-хонадон юриш давомида кўплаб оилаларнинг фарзандларини таълим олиши, иш билан таъминланиши, моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик қилиши учун имтиёзли кредитлар ажратиш, уй-жойини таъмирлашга кўмак бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа кечиктирмай ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо ва камчиликлар юзасидан вилоят ва туман мутасадди ташкилотлари раҳбарларига тегишли топшириқлар берди. Оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Масалан, ҳудуддаги Олтинбошоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Наима Оролова боқувчисини йўқотган, 3 нафар фарзанди билан ёлғиз яшайди. Турмуш ўртоғи вафот этганига 8 йил бўлган. Ўзи шифохонада фаррош бўлиб ишлайди. Топилган даромад рўзғор ташвишидан ортмайди. Ўрганиш давомида уй-жойини таъмирлаш ва тиклаш бўйича хонадонга моддий ёрдам берилди.

 

Худди шу маҳаллада истиқомат қилувчи 16 ёшли Шоҳрух Сатторов ва 13 ёшли укаси Шаҳзод Сатторов кекса бувиси билан ёлғиз яшайди. Онаси улар ёшлигида вафот этган. Отаси эса ташлаб кетган. Оиладаги етишмовчилик сабаб болалар мактаб таълимини ҳам тўлиқ ололмайди. Асосий вақт оила ташвиши учун тирикчиликка кетади. Айниқса, Шаҳзод ҳали ёш эндигина 6-синфга қадам қўйди. Оила аҳволини ўрганган вилоят ҳокими Шаҳзодни Қарши шаҳридаги ихтисослашган мактаб-интернатда ўқишига кўмаклашадиган бўлди. Энди у замонавий мактабда ўқишини давом эттиради.

 

photo5384607401463884512.jpg

 

Ҳудуддаги Олтиндала маҳалласида яшовчи Холбозоровлар оиласи ҳам оила бошлиғи Очил Холбозоровнинг хасталиги туфайли қийналиб қолган. Ҳозирда 6 фарзандни тарбиялашмоқда. Оилавий шароити ўрганилиб, чорвачилик билан шуғулланиши учун хонадонга 15 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратиладиган бўлди.

 

– Ҳолимиздан хабар олиб, дардимизни тинглагани учун мутасадди раҳбарлардан миннатдормиз, – дейди Очил Холбозоровнинг турмуш ўртоғи Ҳуррият Шукурова. – Турмуш ўртоғим жигар хасталиги билан касалланиб қолди. Шу кунга қадар 8 марта даволанди. Фарзандларимиз ҳали ёш. Айниқса, эгизак чақалоқларим билан қийналяпман. Деҳқончилик қилайлик десак оқова сув йўқ. Чорва сотиб олишга имконимиз етмайди. Уй-жойларимиз ҳам таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Мана бугун вилоят ҳокими ва мутасадди раҳбарлар хонадонимизга келиб ҳолимиздан хабар олди, бундан мамнунмиз.

 

Бу каби хайрли ишлар бутун вилоят бўйлаб давом этмоқда ва кўплаб эҳтиёжманд оилаларнинг аҳволи ўрганилмоқда. Мақсад аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, яшаш шароитини яхшилаш.

 

Ўлмас БАРОТОВ, ЎзА

22.08.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы