Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халилулло Тўрахўжаев: “Давлат хизматлари марказларида навбат кутиш батамом йўқ қилинади”

Давлат хизматлари марказлари ходимлари аҳолига қулай, муҳими тезкор хизмат кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, айрим техник сабабларга кўра, масалан кўрсатилган хизмат ҳақини тўлашга бироз вақт кетмоқда. Бу эса одамларнинг кутиб қолиши, навбат ҳосил бўлишига олиб келаётир.

Давлат хизматлари агентлиги директори Халилулло Тўрахўжаев агентлик ҳайъат мажлисида бундай ҳолларга чек қўйиш зарурлигига эътибор қаратди. Тез орада марказларда навбат кутиш батамом йўқ қилинади, деб қайд этди.

 

Мажлисда хизмат сифатини янада ошириш, керак бўлса аҳолига суткасига 24 соат хизматда туриш зарурлиги айтиб ўтилди.

 

Аҳолига янада яқин бўлиш учун маҳаллаларда филиаллар ташкил этилганини Давлатимиз раҳбари ҳам маъқуллади. – деди Х. Тўрахўжаев. – Бу халқимизга янада кенгроқ қулайлик яратиши ҳисобга олиниб, келгусида тегишли қарор асосида барча маҳаллаларда давлат хизматлари марказлари ташкил этилиши мумкин.

 

Давлат хизматлари марказлари ходимлари “Мамнун мижоз” лойиҳаси асосида хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади. Бунинг учун ходимлар учун махсус тренинглар ташкил этилмоқда. Лойиҳанинг мақсади марказга келган ҳар бир мижоз бу ердан мамнун бўлиб кетиши учун барча чоралар ишга солинади.

 

Бунинг учун давлат хизматлари марказлари ходимларининг хизмат кўрсатиш тамойиллари ҳам ишлаб чиқилиб, расман тасдиқланган. Бу тамойилларда асосий эътибор мижозлар ва уларнинг манфаатларига қаратилган. Булар ичида хушмуомалалик, самимийлик, очиқлик, профессионаллик ва бошқа муҳим жиҳатлар ўрин олган.

 

Аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида марказлар бинолари замон талабларига мувофиқлаштирилмоқда. Ҳозирга қадар замонавий 31 бино қуриб, фойдаланишга топширилди.

 

Чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқ аҳолиси учун 52 шохобча ташкил этилди. Олис жойларда мобиль давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бунинг учун 200 га яқин “Дамас” ҳамда махсус жиҳозланган “Исузу” русумли автобуслар ажратилган.

 

Сайёр қабул амалиётидан ҳам унумли фойдаланилмоқда. Юз мингга яқин муаммо шу йўл билан ҳал этилди.

 

Келгусида тизимда айрим муаммоларни туғдираётган электрон ахборот алмашинуви, қоғоз кўринишидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни рақамлаштириш ишларини яхшилашга ҳаракат қилинади.

03.08.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы