Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Мурожаатларнинг 6 минг 700 дан ортиғи жойида қаноатлантирилди

Бугун мамлакатимиз бўйлаб ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш, турмуш фаровонлигини ошириш, давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудий секторлар билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳрида бу борада эришилаётган натижалар ҳақида кўп гапириш мумкин. Келинг, яхшиси, салмоқли ишларнинг битта йўналиши, яъни сайёр қабуллар мисолида аниқ факт ва рақамларга тўхталамиз.

 

Шу йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида масъул раҳбарлар томонидан 1 минг 214 та сайёр қабул ўтказилди. Унда 12 минг 700 дан зиёд турли масала ва муаммолар қайд этилди. Ушбу мурожаатларнинг 6 минг 700 дан ортиғи жойида қаноатлантирилган бўлса, қолганлари ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга юборилиб, назоратга олинди.

 

Ўтказилган сайёр қабулларнинг 225 таси Халқ қабулхонаси мудирлари, 240 таси ҳокимлар, 255 таси прокурорлар, 249 таси ИИБ бошлиқлари, 245 таси эса ДСИ бошлиқлари ҳисобига тўғри келди.

 

Шу ўринда сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг таснифи хусусида тўхталсак. Жумладан, суд масалаларига доир 122 та, ички ишлар фаолиятига оид 435 та, прокуратурага тегишли 98 та, соғлиқни сақлаш бўйича 1 минг 940, газ, электр, сув ва иссиқлик таъминоти юзасидан 1034 та мурожаат қайд этилган.

 

Сайёр қабулларнинг энг муҳим жиҳати шунда бўлмоқдаки, фуқаролар шахсий ва ҳаётий муаммо ҳамда масалаларини ўзлари яшаётган ҳудудда масъул давлат органлари раҳбарлари билан бевосита учрашиб, баён этмоқдалар ва уларнинг аксарияти ортиқча оворагарчиликларсиз, югур-югурларсиз ўз ўрнида ҳал бўлмоқда. Жойида ҳал этиш имкони бўлмаганлари эса Халқ қабулхоналари орқали жорий этилган тизимга киритилиб, уларнинг ечими қатъий назоратга олинмоқда.

 

Улуғбек МАМАДАЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси масъул ходими.

28.07.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы