
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Қумқўрғон, Жарқўрғон, Термиз, Ангор туманлари ҳамда вилоят марказида яшаётган 85 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси ва қўлтиқтаёқ топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқаролар ва турмуш шароити оғир хотин-қизларни ҳар тарафлама ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланганини алоҳида таъкидлади.
Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Шунга асосан хотин-қизларни ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди турли мосламаларга эҳтиёж сезаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

– Тақдиримга битилган экан икки йил муқаддам иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолдим, – дейди Термиз туманидаги Тинчлик маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Қўшимбоева. – Бир марта умуртқамда жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Кейин инстультга ҳам чалиндим. Эндиликда бу аравача менга беминнат дастёр бўлиб хизмат қилади. Илоҳим, бизга эътибор кўрсатаётган давлатимиз тинч, обод бўлаверсин.
Тадбирда ногиронлиги бўлган 20 нафар хотин-қизга ногиронлик аравачаси, 24 нафарига эшитиш мосламаси, 41 нафарига қўлтиқтаёқ берилди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |