
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзсаноатқурилишбанк кўмагида Қорақалпоғистонда ташкил этилиши режалаштирилган 179 та мактабгача таълим муассасаларидан 129 таси бўйича уч томонлама битимлар тузилган. Бу ҳақда банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
51 та боғчани молиялаштириш мақсадида банкка Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш жамғармаси томонидан 120 миллиард сўм, Молия вазирлиги томонидан эса 13 та боғчани молиялаштириш учун 6 миллиард 400 миллион сўм маблағ жалб қилинди.
Ушбу маблағлар ҳисобига Ўзсаноатқурилишбанк томонидан имтиёзли кредит линиялари очилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари молиялаштирилмоқда (101 миллиард сўм кредит ажратилган).
Амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида давлат-хусусий шерикчилик асосида жами 34 та боғча ишга туширилди.
2019 йил сўнгига қадар яна 30 та МТМ фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.
– Жорий йилнинг ўтган беш ойида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижроси доирасида Банкнинг молиявий мадади билан 199 та ҳаммом ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилди, – дейди Ўзсаноатқурилишбанкнинг қурилиш департаменти директори Фарход Тўраев. – Шунингдек, банкимиз кўп қаватли турар-жойларнинг барпо этилишида ҳам фаол қатнашмоқда. Ҳисобот даврида ушбу мақсадда 41 та кўп қаватли турар-жой қурилишини молиялаштириш учун 237 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Анжуманда таъкидланишича, Президентимизнинг ҳудудларга қилган ташрифларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида банк томонидан 37 та турли объектларни барпо этилиб, халқ хизматига топширилишида молиявий кўмак кўрсатилган.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |