Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Карманада аҳоли секторлар фаолиятидан розими?​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги қарори аҳоли муаммолари билан ишлаш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллаларда қулай шароитларни яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, бугунги кунда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан Кармана туман 4-секторда амалга оширилаётган ишлар қониқарлими?

 

Кармана туман Давлат солик инспекцияси бошлиғи Л.Хайруллаев раҳбарлик қиладиган 4-сектор ҳудудидаги 13 та маҳаллада 8 минг 864 та хонадон, 44 минг 375 нафар аҳоли мавжуд.

 

– Секторда 2019 йилнинг январ-февраль ойларида ишсизлар 238 нафарни ташкил этиб, икки ойда 74 фуқаронинг иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилди, –дейди Кармана туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Л.Хайруллаев. – Шунингдек, 2018 йилда 782 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 978 та янги иш ўрни яратилди. Барча йўналишлар қатори аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, томорқа ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларни рағбатлантириш ҳамда кўмак бериш, солиқ концепцияси бўйича ўзгариш ва янгиликларни тўлиқ ўзлаштириб, тадбиркорларга ёрдам бериб, бюджетга солиқ тушумларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

 

Ҳозирда асосий эътиборни ёмон ва ўрта томорқалардан хонадон эгалари мақсадли ва самарали фойдаланиши бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб бориб, амалий ёрдам кўрсатмоқдамиз.

 

Ўтган йили секторга фуқаролар томонидан имтиёзли кредит олиш учун 459 та мурожаат келиб тушган. Натижада 358 та фуқарога имтиёзли кредит олишда амалий кўмак берилган.

 

“Хўжа Хисрав” маҳалласида яшовчи Озодбек Хўжаев ҳам 13,8 миллион сўм имтиёзли кредит олиб ўз хонадонида тикувчилик цехини очди. Жорий йил бошида фаолиятни кенгайтириш мақсадида сектор раҳбарига мурожаат қилиб, тижорат банкларидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олган ҳолда “Шукрона келажаги” оилавий корхонасини ташкил этди.

 

– Бугунги кунда асосан болалар учун 11 турдаги трикотаж маҳсулотлар тайёрлаб, ички бозорга етказиб бермоқдамиз, –дейди оилавий корхона ишчиси Тамара Хўжаева. – Цехимизда 11 та тикув дастгоҳи мавжуд бўлиб, маҳалладаги ота-оналарнинг илтимоси ва таклифини инобатга олиб, 4 нафар уқувли қизни тикувчиликка бепул ўргатмоқдамиз. Келажакда улар ишни тўлиқ ўргангач корхонага ишга қабул қилинади.

 

Шунингдек, 4-секторда жами бўлиб 21 та кам таъминланган оилалар бўлиб, шундан ўтган йил йил давомида 6 та хонадонлар таъмирлаб берилди.

 

Нуриддин РАҲИМОВ, ЎзА мухбири

13.06.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы